Ушел из жизни Вадим Николаевич Ягодин & Ягодиндан қолган мерос

033   Вчера ушел из жизни Вадим Николаевич Ягодин, доктор исторических наук, профессор, главный научный сотрудник Каракалпакского отделения Академии наук Республики Узбекистан (г. Нукус).

ВАДИМ НИКОЛАЕВИЧ ЯГОДИН –
ИСТОРИК И АРХЕОЛОГ КАРАКАЛПАКСТАНА

066

033   Вадим Николаевич Ягодин родился в 1932 г. в г. Бузулуке Оренбургской обл. В 1935 году его отец получает приглашение на работу в Русский драматический театр в г. Турткуле, и Вадим вместе с родителями переезжает в Каракалпакию. В 1955 г. окончил Ивановский госуниверситет и начинает работать в дол­жности научного сотрудника в Республиканском историко-краеведческом музее г. Нукуса. Вскоре его переводят в Каракалпакский комплексный научно-ис­следовательский институт АН Узбекистана на должность археолога. В 1963 г. Вадим Николаевич защитил кандидатскую диссертацию в Институте этнографии (Москва). В 1991 г. защитил докторскую диссертацию в Московском университете им. Ломоносова. В 1964–1968 гг. Вадим Николаевич – старший научный сотрудник Института истории, языка и литературы Каракалпакского филиала Академии наук Узбекистана. В 1969–1991 гг. – зав. отделом археологии. С 1992 г. – директор Института истории, археологии и этнографии Каракалпакского отделения АН Узбекистана.

Вадим Николаевич – участник археологических экспедиций на территории Узбекистана, Туркменистана, Казахстана, России, Афганистана, Иордании. Руководитель археологических экспедиций на территории Южного Приаралья и в пустынях Арало-Каспия. Автор более 100 научных работ на темы истории, археологии и палеогеографии Центральной Азии, Ближнего и Среднего Востока. Заслуженный работник культуры Республики Каракалпакстан, заслуженный деятель науки Республики Каракалпакстан, награжден орденом «Мехнат шухрати», член Российского археологического общества, член Нью-Йоркской Академии наук., международный эксперт Австралийского научного совета, За­меститель председателя Спецсовета по защите кандидатских диссертаций при Институте истории, археологии и этнографии Каракалпакского отделения АН Узбекистан, член Спецсовета по защите докторских диссертаций при Самаркандском институте археологии АН Узбекистана.

Вадим Николаевич ввел в мировую историческую науку описание новой археологической культуры, которой дал наименование кердерской по имени брода и области Кердер в дельте Амударьи. На этой земле в древности обитали предки каракалпакского народа. В. Н. Ягодин со своими сотрудниками подготовил и издал сборник трудов «Вопросы антропологии и культуры Кердера», им исследован оссуарный и раннемусульманский могильник Миздахкана близ г. Ходжейли. На материале раскопок им совместно с антропологом Т. Ходжайовым издана книга «Некрополь древнего Миздахкана», вызвавшая интерес у историков государств Евразии. Экспедиция под его руководством провела раскопки в г. Хиве и установила возраст города в 2500 лет.

В течение 20 лет (1970–1991) экспедиция под началом Вадима Николаевича вела полевые исследования по программе археологического изучения пустынь, раскинувшихся между Аральским и Каспийским морями. Был открыт палеолит Арало-Каспия, описаны памятники ранних и поздних кочевников, определена роль кочевого скотоводческого населения в истории народов Южного Приаралья, их взаимоотношений с оседло-земледельческими цивилизациями, что по-новому осветило сложнейшие процессы этногенеза и культурогенеза народов Южного Приаралья.

На Устюрте Вадим Николаевич исследовал стреловидные планировки загонов древ­них охотников на сайгаков, куланов, джейранов. Научное описание этого феномена получило международную известность. Подобные археологические памятники были обнаружены археологами на Аравийском полуострове. Необходимость их сравнительного изучения привели Вадима Николаевича в хашимитское Королевство Иордания (Ближний Восток), где он работал совместно с археологами Сиднейского университета (Австралия) и Британского института. Результаты исследований получили освещение в научных изданиях государств Западной Европы и США.

Вадим Николаевич принимал участие в работе Международной археологической экспедиции (1975–1977 гг.), которая решала проблемы, связанные с историей древнейших цивилизаций Центральной Азии.

Руководимый Вадимом Николаевичем институт развивает международные научные связи. Большой научный проект проводится в жизнь совместно с учеными Сиднейского университета (Австралия). В рамках проекта работает Каракалпакско-Австралийская археологическая экспедиция, которая ведет раскопки памятников VI–IV вв. до н. э. на территории Берунийского района. Успешно развиваются связи с учеными Французского института исследований Центральной Азии и Национального центра научных исследований Франции.

Сформировалась научная школа профессора Вадима Николаевича Ягодина. Он читает лекции по истории Древнего Хорезма в Каракалпакском госуниверситете и Сиднейском университете (Австралия). Вадим Николаевич Ягодин – автор и член редколлегии «Истории Каракалпакской АССР» в 2-х томах. Под его руководством издан сборник трудов «Древняя и средневековая культура юго-восточного Устюрта». Он автор монографии «Стреловидные планировки Устюрта». Под его руководством и при его участии выходят тома серии «Археология Приаралья» и др.

Литература: Бочин В. Ягодин Вадим Николаевич. Нукус, 2007.

065ЯГОДИНДАН ҚОЛГАН МЕРОС
066

Ўзга юртда туғилиб бизнинг ватанимиз тарихи, маданияти ва санъатига ихлос қўйган, ёки бошқа миллатга мансуб бўлиб Ўзбекистон фани истиқболи,хусусан тарих илми ривожига катта ҳисса қўшган олимлар кўпчиликни ташкил қилади.Буларга Г.Пугаченкова, Э.Ртвеладзе, С.П.Толстов, Л.С.Толстова, В.М.Массон, Б.В.Андрианов, М.Филанович, Ю.Буряков, Б.И.Вайнберг, О.А.Вишневская,Ю.А.Рапопорт,М.Г.Воробьёва,В.Л.Воронина,С.А.Ершов,Ю.А.Заднепровский, М.А.Итина,В.Н.Пилипко каби кўплаб тарихчи, археолог,этнографларни мисол қилиб келтириш мумкин. Ўзидан оламшумул мерос қолдирган И.В.Савицкийнинг жонбозлиги ва фидойилигигаку ҳар қанча таҳсин айтса арзийди.Ана шу сафдаги олимлар орасида эса Вадим Ягондиндек қуйи Амударё бўйларидаги қаълаларни тадқиқ қилган машҳур олим ҳам бор эди.Ҳа, афсуски “эди” дея ёзиша мажбурмиз.Чунки, 2015 йилнинг июн ойида умрининг асосий қисмини Қорқалпоғистонда ўтказган профессор Вадим Ягодин вафот этди.
Ҳа, тарих фани оғир жудоликка учради — йирик олим, машҳур археолог, камтарин инсон — Вадим Николаевич Ягодин 84 ёшида оламдан ўтди. Унинг деярлик бутун умри — йигитлик чоғидан бошлаб, охирги нафасигача, ватанига айланган гўша — Қорақалпоғистон билан боғлиқ бўлди, шу заминда ўлғайди, камол топди, обрў қозонди.
У 1932 йилда Оренбург вилояти Бузулуқ шаҳрида зиёли оиласида дунёга келди. Ёшлигида бўлажак археологнинг отаси Тўрткўл шаҳридаги мактаблардан бирига мусиқа ўқитувчиси қилиб ишга юборилганди. Вадим ҳам дастлабки таълимни шу ерда олди. Кейинчалик илмга чанқоқ ва кириш имтиҳонларини яхши топширган йигитчага Н.Г. Чернишевский номидаги Иваново-Вознесенк Давлат университети тарих факультети эшиклари кенг очилди. Яхши билим олган Вадим 1955 йилда Нукусдаги Республика ўлкашунослик музейида иш фаолиятини бошлади. Таниқли рассом И.В. Савицкий номи берилган ушбу масканда у маданий ёдгорликларнинг тарғиботчиси сифатида эл назарига тушди.
Бу вақтда Нукусда Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқистонни комплекс ўрганиш институти фаолият юритаётган бўлиб, серғайрат тадқиқотчини янги ишга таклиф қилдилар. Шу даврда Жанубий Орололди минтақасида академик С.П. Толстов раҳбарлигида Хоразм археология ва этнография экспедицияси ҳам кенг кўламдаги ишларни олиб бормоқда эди. Натижада фидойи олимлар билан танишган ва ҳамкорлик қила бошлаган Вадимни собиқ иттифоқ Фанлар Академиясининг Этнография институти аспирантурасига юбордилар. Москвада назарий билимларни ўрганиш билан бир даврда Хоразм Археология Этнография Экспедицияси ходимлари қатори қазишмаларда қатнашаётган Вадимда этнография билан бир вақтда археологияга ихлос ортди.
1959 йилда фан номзоди илмий даражасини олиб Нукусга қайтиб келган Вадим Николаевични Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Тарих, тил ва адабиёт институтига катта илмий ходим лавозимига ишга олдилар. Бир йилдан кейин у “Археология” бўлими мудири ва сўнгра директор ўринбосари вазифасига кўтарилди ва мазкур вазифаларни 20 йил давомида сидқидилдан бажарди. Устюрт қирларидаги кўп йиллик изланишларини якунлаб, 1992 йилда «Ўрта асрларда Орол-Каспий денгизлари оралиғида яшаган чорвадор-овчилар» мавзусида докторлик диссертациясини мувафаққиятли ёқлади.
1992 йилда В.Н. Ягодин Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Тарих, археология, этнография институти директори лавозимига тайинланди. Шу билан бир вақтда у институтнинг “Археология” бўлими мудири сифатида самарали фаолиятини давом эттирди. Эндиликда академик Собир Камолов, таниқли археологлар Юрий Петрович Манилов, Наримон Юсупов, Мирзамурод Мамбетуллаев, Ермек Бижанов, Ғайраддин Хўжаниёзов каби ҳамкасблари билан бир қаторда, Россиялик (Юрий Петрович Раппопорт, Марианна Александровна Итина, Миллица Георгиевна Воробьева, Глеб Петрович Снерсарев, Валерий Александрович Тишков, Тельман Қосимович Хўжаев ва бошқалар), Австралиялик (Свен Хельмс, Алисса Беттс), Франция, Иордания олимлари билан кенг кўламли ҳамкорлик қила бошлади. У астралиялик олима Алисса Беттс билан ҳамкорликда қуйи Амударё бўйларида археологик тадқиқотлар ўтказиб, шулар асосида “Хоразмнинг тилла ҳалқаси” номли китобини нашр қилдирди.
Ўзбекистон мустақилликга эришган бир паллада, барча ҳудудлар каби Қорақалпоғистонда ҳам халқимизнинг ўтмиш тарихини ўрганиш, ўзлигини англашнинг манбааси бўлган қадриятларни тиклаш масалаларига эътибор ортди. Натижада профессор В.Н. Ягодин ёш олимларни тарих, археология ва этнография фанларининг долзарб муаммоларини ўрганишга жалб қилиш, уларга зарур назарий-услубий ёрдамни кўрсатишдан чарчамади. 1994-2012 йилларда институт қошида фаолият кўрсатган Ихтисослаштирилган кенгаш раиси ўринбосари ва раиси сифатида 60 га яқин ёш тадқиқотчиларга номзодлик диссертацияларини ёқлашда шахсан ёрдам берди.
1997 йилда Хива шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланиши муносабати билан В.Н. Ягодин ўз ҳамкасблари М.М. Мамбетуллаев ва Ғ.Х. Хўжаниёзов билан биргаликда қалъанинг энг қадимги маданий қатламларни чуқур ўрганиб, асосли илмий хулосаларни берди. Шу билан бир қаторда Хоразмнинг қадимги тарихига оид Ҳазорасп, Миздаҳқон, Ҳайвонқалъа, Хумбузтепа каби ёдгорликларни текшириш давом эттирилди. Айниқса, Беруний туманидаги Тошхирмон воҳасида топилган Оқшахан (Қазақлижатқан) қалъаси ҳаробаларини 11-12 метрлик тупроқ-қум остидан очиб, ўрганиш катта меҳнат талаб қилди. Австралия археологлари кўмагида йигирма йилдан ортиқ вақт давомида олиб борилган изчил тадқиқотлар тарих фанини янги маълумотлар билан бойитди. 2000 йилнинг 10-12 октябрида Элликқалъа тумани маркази Бўстон шаҳрида ўтказилган “Қадимги Хоразм цивилизацияси жаҳон маданияти тарихи — “Қадимги Тошхирмон вохаси археологияси” мавзусидаги илмий семинар В.Н. Ягодиннинг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида ташкил этилди. 2015 йилга режалаштирилган Хоразмнинг қадимги пойтахт қалъаларидан бири деб тахмин қилинган Оқшаханқалъа археологик экспедицияси фаолиятининг 20 йиллигини нишонлаш тадбирларига бош бўлиш, заҳматкаш олимга насиб қилмади.
Вадим Ягодин Устюрт, Қуйи Амударё бўйларидаги кўплаб қаълаларда шогирдлари билан археологик қазишмалар олиб бориб, шулар асосида нафақат ватанимиз нашриётларида, балки Россия, Қозоғистон,Англия, Асвтралия,Франция давлатларида ҳам кўплаб мақолалар, китоблар нашр этдирди.
Профессор В.Н. Ягодин кўп йиллар давомида Қорақалпоғистон Давлат университети, Нукус Давлат педагогика институтида талабларга сабоқ ҳам берди. Тарих фанидан Давлат Аттестация Комиссияларига раислик қилди. Сермаҳсул ижодкор сифатида 150 дан ортиқ илмий ишларни ёзди ва нашр эттирди. У “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” (1977) ва “Фан арбоби” (1983) унвонларига сазовор бўлди. Россия, Австралия, Иордания археологлар жамиятларининг тан олинган фаол аъзоси эди.
У ёшларни қўллаб қувватлар, илмда холислик тарафдори бўлиб,ана шу фазилатлари боис ҳам кўплаб тарихчилар меҳрини қозонганди.Қурбонбой Собиров, Комилжон Худойберганов, Қудрат Машарипов, Нилуфар Эгамбердиева, Баҳром Саъдуллаев каби яна кўплаб Хоразмлик археологлар шу боисдан Ягондинни чексиз ҳурмат қилишарди.
Фидойи инсон, билимдон олим, устоз, мураббий-педагог Вадим Николаевич Ягодининг ҳотираси хамиша қалбимизда сақланиб қолади, деб ишонамиз.

МАДРАҲИМ МАҲМУДОВ,
УМИД БЕКМУҲАММАД

044

(Посещено: в целом 253 раз, сегодня 1 раз)

Оставьте комментарий